Бу ҳақда Grammy мукофотининг Twitterдаги саҳифасида эълон қилинди. У тўрт номзоддан бири эди. Кейинроқ репер ўзининг Instagramдаги саҳифасига видео жойлаштирди.
У мукофотни олгач, аввало ота-онасига, жамоасига, менежерига ва уни мукофотга лойиқ топган Grammy ҳакамларига миннатдорчилик билдиради.
«Ҳар қандай мусиқачининг карьерасидаги энг яхши лаҳза - Grammy мукофотини қўлга киритиш. Биз бунга эришдик!», - деб ёзади Иманбек Зейкенов.