Қозоғистон теннис федерацияси хабар беришича, М. Кукушкин илк учрашувини америкалик Говинда Нанда билан ўтказди. Икки соатдан ортиқ давом этган баҳсда қозоғистонлик теннисчи 3:6, 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
М. Кукушкин чорак финал йўлланмаси учун хорватиялик Борн Гойо билан куч синашади. У дунё рейтингида 102-ўринни эгаллаб турган, турнирнинг 1-ракеткаси швейцариялик Хенри Лааксоненни 3:6, 7:6 (7:5), 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Фото: sports.kz
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ