«2020 йил 16 мартдан 5 апрелгача ўрта таълим муассасалари таътилда бўлади. 16 мартдан бошлаб техник ва касб-ҳунар таълими муассасалари ва университетлар масофавий ўқишга ўтадилар», - дея маълум қилинди Бош вазир ўринбосари Ерали Тоғжанов.
Эслатиб ўтамиз, бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда коронавирус пандемияси туфайли оммавий тадбирлар тўхтатилишини маълум қилди.