IOI-2020 натижаларига кўра Ўскемен «Таълим-Инновация» ихтисослаштирилган лицейи битирувчиси Байболов Темирлан кумуш медални қўлга киритди.
Бу йилги олимпиадада 80дан ортиқ мамлакатдан талабалар иштирок этишди. Қозоғистон жамоаси таркибига республика олимпиадаси ва информатика бўйича саралаш босқичи ғолибига айланган 4 нафар ўқувчи кирди.
Таъкидлаш жоизки, информатика бўйича халқаро мусобақа доирасидаги интеллектуал чемпионат дунёнинг турли бурчакларидаги ёш дастурчиларни бирлаштиради. Олимпиада бутун дунё бўйлаб ахборот технологиялари соҳасида яхши натижаларга эришган иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.