Қозоғистонлик курашчи Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Фото: Фото: ҚР МОҚ

ASTANA. Kazinform – Бишкекда ўтказилаётган кураш бўйича Осиё чемпионатида қозоғистонлик курашчи Ибрагим Магомадов юнон-рум кураши бўйича бронза медалини қўлга киритди.

77 килограмм вазн тоифасида юрт шарафини ҳимоя қилган ҳамюртимиз бронза медали учун кечган баҳсда эронлик курашчини 4:3 ҳисобида мағлуб этди ва терма жамоага бугунги иккинчи совринни тақдим этди.

Бунгача юнон-рум кураши бўйича 63 килограмм вазнда иштирок этган Ержет Жарилқасин Осиё чемпионати олтин медалини қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.