Қозоғистон кураш федерацияси сайтидан олинган маълумотларга кўра, Юсуф Мациев юнон-рум кураши бўйича 97 килограммгача бўлган вазн тоифасида осонлик билан финалга чиқди ва сўнгги учрашувда эронлик Али Рамезанали Абедидарзи билан жанг қилиб, мағлуб бўлди.
Яна бир қозоғистонлик курашчи Динмуҳаммед Қошқар 67 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди.
Бунгача юнон-рум кураши вакили Мақсат Сейлау 87 килограмм вазнда учинчи ўринни эгаллаган эди. У бронза медали учун баҳсда украиналик Микита Алексеевдан устун келди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ