Эркаклар ўртасида шпага бўйича шахсий баҳсларда Кирилл Проходов олтин медалга сазовор бўлди.
Финал беллашувида қозоғистонлик спортчи Гонконг вакили Вонг Пак Ю билан куч синашиб, 15:12 ҳисобида ғалаба қозонди.
Чемпионатнинг кумуш медали қозоғистонлик қиличбоз Кайша Жанибекка насиб этди. Ҳал қилувчи баҳсда у Гонконг вакили Жейн Саммер Ситга 8:15 ҳисобида мағлуб бўлди.
Қозоғистон терма жамоасига яна бир медални Диляра Исабекова келтирди. У қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича шахсий баҳсларда учинчи ўринни эгаллади.
Шундай қилиб, Қозоғистон терма жамоаси ҳисобида битта олтин, битта кумуш ва битта бронза медали бор.