Қозоғистонлик жангчининг рақиби япониялик Тацумицу Вада (23-11-2) бўлади. Жанг шоунинг асосий кардида бўлиб ўтади.
Жанг арафасида вазн ўлчаш ва кўз уриштириш маросими бўлиб ўтди. Ахметов енгил вазн тоифасида вазн чегарасини сақлаб қолди ва 61,235 килограммни кўрсатди.
Қайрат Ахметов ўзининг аввалги жангида 2021 йил 3 декабрда бўлиб ўтган Оnе Shampionship – Winter Warriors 2 турнирида ҳакамларнинг якдил қарори билан филиппинлик Дэнни Кингадани мағлуб этганди.