Қозоғистонлик камончи Параосиё ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform — Эркаклар ўртасидаги W1 синфида бронза медаль учун кечган баҳсда Нуршат Тўлеуқасим Таиланд спортчиси Супхават Самутчайякидни 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Бу ҳақда ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия ишлари қўмитасининг имконияти чекланган шахслар учун спорт тайёргарлиги маркази хабар берди.

Фото: @parateamkz

Учрашувнинг тўрт сет натижалари қуйидагича бўлди: 26:24, 23:22, 23:26 ва 26:23.

Таъкидлаш жоизки, бунга қадар Нуршат Тўлеуқасим чорак финалда Жанубий Корея спортчисини 7:3 ҳисобида мағлуб этган, ярим финалда эса Хитой вакилига 0:6 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Маълумот учун, ҳозирги вақтга қадар Қозоғистон миллий терма жамоаси V Параосиё ўйинларида 38 та медални қўлга киритди. Уларнинг 10 таси олтин, 11 таси кумуш ва 17 таси бронза медалидир.

Шунингдек, V Параосиё ўйинларининг бешинчи мусобақа кунида қозоғистонлик спортчилар 16 та медални қўлга киритдилар.