Қозоғистонлик икки мутахассис халқаро теннис ҳаками мақомига эга бўлди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннис ҳакамлари Дамир Дуйсенбаев ва Эльвира Исламгалиева Баҳрайнда бўлиб ўтган Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан White Badge Chair Umpire оқ нишонини олди.
Қозоғистон теннис федерацияси маълумотларига кўра, бу уларга минбардаги халқаро ҳакам мақомини берганликларини англатади.
Д. Дуйсенбаев ва Э. Исламғалиева Қозоғистон теннис федерацияси томонидан ташкил этилган миллий ва халқаро турнирларда ўзларини яхши кўрсатишди ва малакаларини намойиш этишди. Бу ITF эътиборидан четда қолмади. Энди улар ITF World Tennis Tour ва ATP Challenger турнирларида минбардаги ҳакам сифатида фаолият юритадилар.
Қозоғистонлик Меруерт Каукеева ва Юлия Игнатченко илгари кумуш ҳакамлик нишонини (Silver Badge) олган. Бу мутахассислар "Катта дубулға" турнирларида, Олимпия ва Осиё ўйинларида, шунингдек, АТР ва WТА турнирларида ҳакамлик қилишлари мумкин.
Ўтган йили Владлена Саменкова бронза нишонига (Bronze Badge) сазовор бўлган эди.
Дамир Дуйсенбаев ва Эльвира Исламғалиевани қўшганда, ҳозирда Қозоғистонда халқаро ITF нишонини олган тўққиз нафар ҳакам бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик ҳакам теннис бўйича кумуш нишонни қўлга киритгани ҳақида ёзган эдик.