Қозоғистонлик хонанда “Славян бозори” танловида биринчи ўринни эгаллади

Фото: Фото: БЕЛТА

ASTANA. Kazinform - Беларусда «Витебск-2024» эстрада хонандаларининг танлови якунланди. Бош совринни молдовалик хонанда Каролина Балан, биринчи ўринни қозоғистонлик Ерназар Жубан қўлга киритди. Бу ҳақда Kazinform  БЕЛТА  агентлигига таяниб хабар беради.

Иккинчи ўринни италиялик Марьям Танкреди ва россиялик Екатерина Кузина бўлишди. Ҳакамлар ҳайъатининг қарори учинчи ўрин учун ҳам худди шундай бўлиб, у болгариялик Валерия Чучман ва беларуслик Невена Пейковага насиб этди.

Фото: БЕЛТА

Шунингдек, Венесуэла, Испания, Латвия, Словения, Туркия, Ўзбекистон, Хорватия, Чехия ва Жанубий Африка Республикаси вакиллари танловнинг диплом соҳиблари бўлди. Жанубий африкалик Thami Mbatha эса миллий мавзудаги энг яхши ижро ва юқори ижро маҳорати учун Владимир Мулявин номидаги махсус мукофотга сазовор бўлди.

Беларусь парламент ассамблеяси ва Россия иттифоқининг махсус мукофотлари беларуслик Валерия Чучман ва россиялик Екатерина Кузинага топширилди. “Мир” давлатлараро телерадиокомпаниясининг миллий анъаналарни асраб-авайлашдаги юксак маҳорати учун “Қўшиқ – ҳамдўстликни асраш йўли” махсус мукофоти Ўзбекистон вакили Салимага топширилди.

Беларусь Президенти томонидан тасдиқланган “Славян умиди” махсус мукофоти билан Латвиялик Kaleriya тақдирланди. Уни бош вазир ўринбосари, фестиваль ташкилий қўмитаси раиси Игорь Петришенко тақдим этди.

Танловнинг биринчи куни иштирокчилар Беларусь Республикаси Президент оркестри жўрлигида славян хитини ижро этган бўлса, иккинчи куни иштирокчилар “-1” фонограммаси билан жаҳон хитларини куйлади.

Санъаткорларни Россия, Молдова, Мексика, Дания ва Болгариядан келган таниқли хонанда ва продюсерлар юқори баҳолади. Халқаро ҳакамлар ҳайъатига хонанда, Қозоғистон ССР халқ артисти Роза Римбаева бошчилик қилди.