Қозоғистонлик гимнастикачи Германиядаги турнирда ғолиб чиқди

ASTANA. Kazinform - Спорт гимнастикаси бўйича Қозоғистон терма жамоаси вакили Зейнолла Идрисов Штутгартда (Германия) ўтказилган халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Фото: НОК РК

Қозоғистонлик гимнастикачи от устидаги машқларда ғалаба қозонди.

Идрисов ўз чиқиши учун ҳакамлар томонидан 14,066 балл олди. Иккинчи ўринни Эдоардо Де Россо (Италия) эгаллади - 13,966. Кучли учликни 13,766 балл билан Рёсуке Дои (Япония) якунлади.