Қозоғистонлик ёш теннисчилар Теҳрондаги турнирда ғолибликни қўлга киритди
08:02, 03 Июль 2023
ASTANA. Kazinform – Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ITF Juniors J100 TEHRAN OPTIGEN PRO JNIOR CHAMPIONSHIP турнири якунланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, яккалик баҳсларида Ақтау теннис мактаби битирувчиси Даниал Рахматуллаев ғолибликни қўлга киритди.
Даниал ярим финалда ҳамюрти Амир Омархановни уч соатдан ортиқ давом этган баҳсда 5:7, 6:3, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.
Финалда у мусобақанинг биринчи ракеткаси россиялик Дмитрий Буртцевдан 6:3, 6:3 ҳисобида устун келди.
А.Омарханов жуфтлик баҳсида болгариялик Иван Найденов билан биргаликда ўзбекистонлик Имран Хаитбоев ва беларуслик Даниил Ряженковга қарши кортга чиқди ва 7:6 (7:2), 6:3 ҳисобида ғалаба қозониб, чемпионлик унвонини қўлга киритди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ