Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, С.Кенжебаева, ҳиндистонлик Сухита Марури жуфтлиги финалда қозоғистонлик Еркежан Арстанбекова ва Жанель Рустемова билан бош соврин учун баҳс олиб борди.
Учрашув икки ярим соатга яқин давом этди. Сандугаш Кенжебаева ва Сухита Марури 6:4, 2:6, 10:8 ҳисобида ғалаба қозониб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Муаллиф: Елжан Ерали