Қозоғистон теннис федерацияси маълумотларига кўра, Занғар Нурланули 20 ҳафтадан бери 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида пешқадамлик қилмоқда.
Ҳозир Занғар Нурланули ҳисобида 505 очко бор.
Қозоғистонлик Дамир Жалғасбай 38-ўринда, Даниэль Тазабеков 129-ўринда.
Junior Masters — Европанинг 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган энг яхши ёш теннисчилари иштирок этадиган йирик мусобақа. У ерда Рафаель Надаль, Ким Клейстерс, Александр Зверев, Белинда Бенчич каби теннисчилар чемпион бўлишди.
Мусобақа Монте-Карлонинг машҳур кортларида бўлиб ўтади.
Муаллиф: Елжан Ерали