Шарқий Қозоғистон вилояти теннис мактаби тарбияланувчиси Малика Амирғалиева нуфузли мусобақанинг асосий тўр баҳсларида иштирок этди. Саралаш финалида ҳали WТА рейтингига эга бўлмаган 14 ёшли қозоғистонлик спортчи саккизинчи саралаш босқичида россиялик 18 ёшли Николь Мишиевни (1990 йил WТА) ишончли тарзда мағлуб этди: 6:1, 6:4.
Шу тариқа, Кazzinc Оpen турнирининг асосий тўр баҳсида беш нафар қозоғистонлик иштирок этади: Жибек Қуламбаева, Гўзал Айнитдинова, Мария Синицина (wild cаrd), Татьяна Николенко (wild cаrd) ва Малика Амирғалиева.
Фото: ktf.kz