ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Жанубий Кореянинг Мокпо шаҳрида бўлиб ўтган Осиё улоқтириш чемпионатида ўзининг биринчи медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform МОҚга таяниб.
Енгил атлетикачи Иван Иванов қитъа чемпионатида ядро улоқтириш бўйича бронза медалини қўлга киритди.
Қозоғистонлик спортчининг энг яхши улоқтириш натижаси 19,41 метрни ташкил этди.
Хонфэй Чен (Хитой) 20,18 метр билан биринчи ўринни эгаллади. Ченгуо Чен (Хитой) 19,64 метр билан иккинчи ўринни эгаллади.
Ўтган йил август ойида Иван Иванов Осиё чемпионатида ядро улоқтириш бўйича ҳам бронза медалини қўлга киритган эди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.