ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик енгил атлетикачи Иван Иванов Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида енгил атлетика бўйича ўтказилаётган Осиё чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Иван Иванов ядро улоқтириш бўйича кучли учликдан жой олди.
Ҳиндистонлик Сингх Тур Тажиндерпал 20,23 метр натижа билан чемпион бўлган бўлса, эронлик Сабери Меҳди (19,98) кумуш медални қўлга киритди.
Иванов 19,87 метр натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.
Бу қозоғистонликларнинг тўртинчи медали.
Аввалроқ Шедрак Коеч Кимутай 10 000 метрга югуришда марра чизиғини иккинчи бўлиб босиб ўтган эди.
Баландликка сакрашда Кристина Овчинникова биринчи, Елизавета Матвеева иккинчи ўринни эгаллади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы