Қозоғистон жамоаси ҳисобида тўртта олтин, учта кумуш ва тўртта бронза медали бор. Ушбу натижа туфайли Қозоғистон норасмий жамоавий ҳисобда кучли учликдан жой олди.
Танловда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 10-25 ёшли истеъдодли ёшлар иштирок этди. Улар фортепиано, скрипка, тасвирий санъат, академик, халқ ва эстрада қўшиқчилиги, халқ рақслари, пуфлама ва халқ чолғу асбобларида ижро этиш, амалий-безак санъати каби 10 та номинация бўйича беллашди.
Қозоғистон терма жамоасига энг кўп совринларни хонандалар олиб келди. «Академик қўшиқ ижрочилиги» номинациясининг 17-21 ёш тоифасида Назгул Байменова биринчи, Нурай Сайинова эса иккинчи ўринни эгаллади. 22-25 ёш тоифасида Аяжан Серғали бронза медали соҳиби бўлди, Мадияр Айдарбек эса дипломант деб топилди.
«Халқ қўшиғи» номинациясида Айзере Тўлеу ғолиб бўлди. Ўлдани Бисенби 14-17 ёш тоифасида учинчи ўринни эгаллади. «Эстрада қўшиқ ижрочилиги» номинациясида Дамели Биржанова иккинчи ўринни олди, Асил Мурат эса «Энг яхши костюм» махсус совринига сазовор бўлди. Улар мазкур номинацияда 14-17 ёшли иштирокчилар ўртасида беллашди. 18-25 ёш тоифасида эса Алтинай Айтен бронза медалини қўлга киритди.
Чолғу ижрочилари орасида 14-17 ёш тоифасида Айтўре Азаматўғли «Фортепиано» номинациясида биринчи ўринни эгаллади. Досжан Нурдаулет (14-17 ёш) ва Жандар Серикхан (18-25 ёш) дипломант бўлди.
«Халқ чолғу асбоблари» номинациясининг 14-17 ёш тоифасида Ахмет Нурпейис кумуш медални қўлга киритди. Ерали Исаев (14-17 ёш) ва Камила Қанафина (18-25 ёш) дипломант деб топилди.
«Пуфлама чолғу асбоблари» номинациясининг 14-17 ёш тоифасида Дилда Серикхан учинчи ўринни эгаллади. Скрипкачи Регина Жамба́зова эса дипломант бўлиб, махсус совринга ҳам сазовор бўлди.
Қозоғистон терма жамоасига яна бир олтин медални 15-18 ёш тоифасида «Амалий-безак санъати» номинациясида иштирок этган Анел Рисбек тақдим этди.