Ғолибликни Сакен Бибосинов (54 килограммгача) ва Нурлан Сапарбай (92 килограммдан юқори) қўлга киритди.
Сағиндиқ Тоғамбай (92 килограммгача) турнирни кумуш медаль билан якунлади.
Учинчи ўринни Темиртас Жусупов (48 килограммгача), Жандос Қидиралиев (63,5 килограммгача) ва Муҳаммедсабир Базарбайули (67 килограммгача) эгаллади.
Аввалроқ 54 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги ҳал қилувчи жангда Бибосинов рингга мезбон мамлакат вакили Денис Пальшин билан учрашгани ҳақида ёзган эдик. Уч раунддан сўнг ҳакамлар бир овоздан Бибосиновни ғолиб деб топдилар. У турнир чемпиони бўлди, Пальшин эса кумуш медални қўлга киритди.