Лукас Индонезия вакили Харма Йести (1-3-1, 0 КО) билан жанг қилди. Ушбу жанг енгил вазн тоифасида бўлиб ўтди ва ҳар бири икки дақиқадан саккиз раундга мўлжалланган эди. Бу судьяларнинг бир овоздан қарорига кўра Лукаснинг ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа, Ангелина Лукас профессионал рингдаги ўнинчи, Харма Йести эса фаолиятидаги тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, ўзининг аввалги жангида Лукас WIBF ва WBF бўйича иккита жаҳон чемпиони унвонларини қўлга киртди: у бешинчи раундда ҳиндистонлик Мамта Сингхни (5-2, 2 КО) нокаутга учратди.