Мобил реанимация бригадасининг асосий вазифаси беморнинг аҳволини ерда барқарорлаштириш ва ҳавода ташиш вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатишдан иборат. Ушбу концепция чекланган ресурслар экстремал шароитларда кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қоладиган тинчликпарварлик миссиялари учун тавсия этилган, дея таъкидлади Мудофаа вазирлигида.
Ҳарбий тиббиёт ходимлари ҳаво кемаси бортида ўқув курси давомида жиҳозлар ва тиббий ҳаракатлар алгоритми билан танишади. Интенсив терапия бўйича тренинглар махсус манекенларда ўтказилади.