Биринчи ракетка сифатида рўйхатдан ўтган россиялик теннисчи Анастасия Тихонова билан бирга илк учрашувини испаниялик Аиноа Атуча-Гомес - Кармен Галлардо Гевара жуфтлигига қарши ўтказди.
57 дақиқа давом этган баҳсда Қозоғистон-Россия жуфтлиги 6:2, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
Соврин жамғармаси 60 минг АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг ярим финалига чиқиш учун А.Данилина ва А.Тихонова болгариялик Алекса ва Лия Каратанчевалар билан куч синашади.
Муаллиф: Елжан Ерали