Жорий йил бошидаги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 9,8 миллион аёл ва 9,3 миллион эркак истиқомат қилади.
Айни пайтда 6 миллионга яқин аёл шаҳарларда, 3,8 миллион нафари қишлоқларда истиқомат қилади. Қозоғистонлик аёлларнинг ўртача ёши - 33,5, никоҳ ёши - 24,8.
Ўртача умр кўриш - 75,5 йил.
2021 йил 4-чорак маълумотларига кўра, аёллар асосан қуйидаги касбларда ишлайди: таълим, бизнес ва бошқарув, савдо, хизмат кўрсатиш.