Қозоғистон бокс федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, миллий терма жамоа таркибига 10 нафар боксчи киритилган. Улар орасида ёшлар ўртасида Осиё чемпионлари Бибарис Аширбай ва Владислав Саможонов ҳам бор.
Қозоғистон U19 терма жамоаси:
- 50 кг гача: Адил Асқанбай;
- 55 кг гача: Айдос Усенов;
- 60 кг гача: Данияр Ақбисенов;
- 65 кг гача: Ақжурек Қалабай;
- 70 кг гача: Бибарис Аширбай;
- 75 кг гача: Амир Рамазан;
- 80 кг гача: Тимур Тайбеков;
- 85 кг гача: Руслан Ахметов;
- 90 кг гача: Еркетан Жарқинбек;
- 90 кг дан юқори: Владислав Саможонов.
Sports.kz хабарига кўра, World Boxing ҳомийлигида 19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати 16-27 октябрь кунлари Черногориянинг Будва шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўрта ер денгизи спорт марказида бўлиб ўтадиган катта турнирда 75 дан ортиқ миллий федерациялардан 550 дан ортиқ боксчи иштирок этиши кутилмоқда. Ёш спортчилар ўғил болалар ва қизлар ўртасида 10 та вазн тоифасида беллашадилар. Мусобақада 20 та олтин, 20 та кумуш ва 40 та бронза медаллар тўплами ўйналади.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик боксчи Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди.