Қозоғистонга Россия, Хитой, Ўзбекистондан кириб келаётган 6 та дарё суви фойдаланиш учун мутлақо яроқсиз ҳолатга келган
ASTANA. Kazinform – ҚР Экология ва табиий ресурслар вазирлигининг заҳарли моддаларни трансчегаравий ташиш бўйича ярим йиллик бюллетени эълон қилинди.
Ҳужжатдаги маълумотлар асосида мутахассислар томонидан мамлакатга ташқаридан кириб келаётган 31 та трансчегаравий дарёлар бўйлаб ўрнатилган 39 та гидрокимёвий станциядан олинган намуналар мониторинги ўтказилди.
Натижада, Россия Федерациясидан мамлакатга оқиб тушадиган 6 та дарё заҳарли моддалар билан ифлосланишнинг 5-синфи сифатида қайд этилган. Яъни, бу дарёларнинг суви фақат гидроэнергетика, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, гидротранспорт каби саноатнинг айрим турларига мос келади. Улар: Есил (сузувчи моддалар), Уй (никель), Жайиқ (фосфатлар), Шаған (фосфатлар), Қораўзен (фосфатлар), Сариўзен (фосфатлар), Елек - Шилик а. (фосфатлар).
Россиядан келаётган 4 та дарёда ифлосланишнинг “5+” синфи кузатилди. Яъни, бу дарёлар барча турдаги сувдан фойдаланиш учун мос эмас. Улар: Тобил - Аққарга а. (кальций, магний, минерализация, хлоридлар, марганец, никель, сульфатлар), Тобил - Милютинка ст. (марганец), Айет (марганец), Тоғизоқ - Тоғизоқ ст. (марганец), Обаған (магний, минерализация, марганец, хлоридлар).
Шунингдек, Хитой ҳудудидан бошланувчи 2 та дарёда ифлосланишнинг “5+” синфи қайд этилган. Улар: Қара Ертис (сузувчи жисмлар), Емел (сузувчи жисмлар). Ўзбекистондан кириб келаётган Келес дарёси ҳам “5+ синфи” ифлосланишига (сузувчи моддалар) дучор бўлган. Қирғизистон Республикасидан кириб келаётган Талас дарёсида ифлосланишнинг 5 класси (сузувчи моддалар) қайд этилган.
“Қозоғистон Республикасининг 7 та трансчегаравий дарёларида 51 та юқори даражада ифлосланиш ва 2 та ўта юқори даражада ифлосланиш ҳолатлари қайд этилган”, - дейилади ҳужжатда.
Ахборотномада Иле дарёсида кимёвий элементлар конлари камаймаётгани ҳам қайд этилган.
“Ўтган баҳорда қуйидаги дарёларнинг каналлари кимёвий элементлар билан кўпроқ ифлосланган: Иле дарёси – ифлосланиш манбалари номаълум, бу маълумотларни олиш зарур. Шунингдек, Қарабалта дарёсининг ифлосланиш манбалари Оқ-Туз конидаги рудани қайта ишлаш қолдиқлари ва Қора-Балта тоғ-кон корхонасининг (Қирғизистон) радиоактив чиқиндиларни сақлаш омбори ҳисобланади”, - деб ёзади бюллетень муаллифлари.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай