Ҳужжатга кўра, Қозоғистонга хориждан келган барча йўловчилар (шу жумладан эмланганлар) CОVID-19 манфий натижасини кўрсатувчи ПЗР сертификатини тақдим этишлари шарт.
Сертификат намуна олинган кундан бошлаб Қозоғистон Республикаси чегарасини кесиб ўтгунга қадар 72 соат давомида амал қилади ва инглиз, рус ёки қозоқ тилларида ёзилиши керак.
Ушбу сертификат фақат беш ёшгача бўлган болаларга берилмайди
COVID-19 учун ПЗР тести натижаси манфий бўлмаса, йўловчилар, шу жумладан Қозоғистон фуқаролари ва Қозоғистон ҳудудида яшаш учун рухсатномаси бўлган шахслар аэропортга чиқарилмайди.