«Қарордан кўзланган мақсад янги ташкил этилган Абай ва Улитау вилоятларини ватандошлар ва мигрантлар яшайдиган ҳудудлар рўйхатига киритишдан иборат. Ҳужжат қабул қилинса, бу жараён мамлакатдаги демографик вазиятга ижобий таъсир кўрсатади», — дейилади ҳужжатда .
Масъул вазирликдан маълум қилишларича, бугун Қозоғистонга келган ватандошлар мамлакатнинг 7 та вилоятига жойлашади. Таклиф этилаётган резолюция рўйхатидан Атирау вилоятини чиқариб ташлайди. Унинг ўрнига иккита янги вилоят қўшилиб, жами 8 та ҳудуд ватандошларни қабул қилади.
Муаллиф: Алихан Асқар