ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилганидек, мамлакатга келаётган хорижлик сайёҳлар оқими йилдан-йилга кенгаймоқда. Масалан, Қозоғистонга энг яқин қўшниларидан ташқари хорижий давлатлардан ҳам саёҳатчилар кела бошлади.
Бу даврда энг кўп саёҳатчилар Россия Федерациясидан келган - 186,1 минг киши. Хитойлик сайёҳлар иккинчи ўринни эгаллади – 69 918 киши.
Учинчи ўринда Ҳиндистондан келган сайёҳлар (53 695 киши).
Биринчи бешликка Туркия (30 312) ва АҚШдан (19 597) келган саёҳатчилар ҳам кирди.
“Хорижий сайёҳлар, айниқса Ҳиндистон, Туркия, АҚШ каби давлатлардан келаётган сайёҳлар сонининг ортиб бораётгани Қозоғистоннинг жаҳон сайёҳлик харитасида жозибадор йўналишга айланиб бораётганидан далолат беради. Биз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва дунёнинг турли бурчакларидан келган саёҳатчилар учун қулай шароитлар яратишда давом этмоқдамиз”, — деди Туризм саноати қўмитаси раиси Нуртас Қарипбаев.