Жорий йил январь-август ойларида Қозоғистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро савдо айланмаси 18 518,7 млн АҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан номинал кўринишда 1,2 фоизга ўсди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.
Бу даврда Қозоғистон 7 050,4 млн АҚШ доллари (20,5 фоизга кўп) маҳсулот экспорт қилди. Импорт 11 468,2 млн АҚШ долларини (7,9 фоизга кам) ташкил этди.
Қозоғистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан савдо улуши:
- Россия - 91,8%;
- Қирғизистон - 4,7%;
- Беларусь - 3,3%;
- Арманистон - 0,2%.
Қозоғистон энг кўп товарларни экспорт қилади: машиналар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, аппаратлар (28,2%), кимё ва турдош саноат маҳсулотлари (23,7%). Импортни эса чорвачилик ва сабзавот маҳсулотлари, тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари (19,7%), металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар (19,2%) ташкил этади.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.