«2025 йилга бориб биз бундай иншоотлар сонини 16 тага етказишни режалаштирганмиз. Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан биргаликда «Буюк ипак йўли: Фарғона-Сирдарё йўлаги» серияли трансмиллий номинациясини тайёрлаш ва илгари суриш бўйича ишлар олиб бориляпти, унинг доирасида тарихий Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган 6 та объектни ЮНЕСКО рўйхатига киритиш режалаштирилган: Сиғанақ, Сауран, Ясси, Отирар, Жанкент аҳоли пунктлари ва Жетиасар оазиси ёдгорликлари», — деб ёзди Асхат Оралов Telegram каналида.
20:53, 23 Май 2023
Қозоғистондан яна олтита объект ЮНЕСКО мероси рўйхатига киритилиши режалаштирилган
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов ҳозирда Қозоғистондан 10 та объект ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.