Қозоғистондан Туркияга борган қутқарувчилар тақдирланди
Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Юрий Ильин мукофотларни топширди ва қутқарувчиларга миннатдорчилик билдирди.
«Зобит 2-даражали «Айбын» ва «Құрмет» орденлари билан тақдирландилар. Қолганлари шарафли хизматлари учун ҳукумат медаллари ва идоравий мукофотларга сазовор бўлишди. Бундан ташқари, Туркиянинг қутқариш операциясида иштирок этган барчага ташаккурномалар топширилди», — деди Юрий Ильин тақдирлаш маросимидан кейин ОАВга.
Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик қутқарувчилар 7-19 февраль кунлари Туркиянинг учта провинцияси ҳудудида қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Хусусан, Нурдаги тумани, Газиантеп ва Хатай шаҳарларида фуқароларни вайроналар остидан эвакуация қилишда иштирок этди. Шу билан бирга, Қаҳраманмараш провинциясига ҳам узлуксиз инсонпарварлик ёрдами етказди.
Муаллиф: Алихан Асқар