ASTANА. Кazinform - Қозоғистонликларнинг чет элга саёҳатини осонлаштириш учун янги халқаро йўналишлар очилмоқда ва виза режимини соддалаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда Кazinformнинг расмий сўровига жавобан ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Туризм саноати қўмитаси раисининг ўринбосари Айдин Қапашев маълум қилди.
Айдин Қапашевнинг сўзларига кўра, кўрилаётган чоралар хориждаги машҳур сайёҳлик жойларига киришни осонлаштиришга қаратилган.
– Ҳозирда янги халқаро рейсларни очиш, тўғридан-тўғри рейслар сонини кўпайтириш ва виза режимини соддалаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу қозоғистонликлар учун машҳур сайёҳлик жойларига боришни сезиларли даражада оширади. Масалан, Air Astana Шанхай, Гуанчжоу, Ларнака ва Даламанга йўналишларни ишга туширмоқда, Сеул ва бошқа халқаро йўналишларга рейслар сонини кўпайтирмоқда. FlyArystan 3 сентябрдан Урганчга ва 23 сентябрдан Хитойнинг Чунцин шаҳрига мунтазам халқаро рейсларни очишни режалаштирмоқда, — деди у.
Шуни таъкидлаш керакки, 2026 йил ёзги сайёҳлик мавсумида қозоғистонликлар орасида энг машҳур хорижий йўналишлар қаторига Вьетнам, Миср, Таиланд, Туркия, Хитой ва бошқалар киради.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Хитой ҳафталик авиарейслар сонини 152 тага етказади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.