«Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси БАА авиация идораси билан биргаликда байрам кунлари ва таътиллар даврида авиачипталар нархини пасайтириш мақсадида БААга парвозлар сонини оширишга қарор қилди»
, - дейилади вазирлик хабарида.
Хусусан, 29 декабридан 2023 йилнинг 14 январига қадар «Fly Dubai» авиакомпанияси Астана – Дубай ва Алмати – Дубай йўналишларида қўшимча 10 та рейсни амалга оширишни режалаштирмоқда. Парвозлар Б-737 самолётларда амалга оширилади.
«Таъкидлаш жоизки, парвозлар сонининг кўпайиши Қозоғистон Республикаси ва БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда»
, - дейилади вазирлик хабарида.