Қозоғистондан Ҳаж сафарига 3 та авиакомпания орқали бориш мумкин

Фото: Фото: i.ytimg.com
ASTANA. Kazinform – Қозоғистондан Ҳаж сафарига оборадиган авиакомпаниялар аниқланди, деб хабар беради muftyat.kz.

Зиёратчиларга қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ҚМДБ Қозоғистон ва хорижий авиакомпаниялар ўртасида 4000 нафар зиёратчини ташиш бўйича очиқ тендер эълон қилди.

Танловга Қувайтнинг «Jazeera», Бирлашган Араб Амирликларининг «Air Arabia», Туркиянинг «Turkish Airlines», Саудия Арабистонининг «Flynas» компаниялари қизиқиш билдирган ва тегишли ҳужжатларни тақдим этган.

Шу билан бирга, Ҳажга йўл олган 18 нафар Қозоғистон туроператорлари орасидан махсус комиссия тузилиб, мазкур авиакомпаниялар вакиллари билан тегишли музокаралар олиб борилди.

Комиссия аъзолари 3 та авиакомпанияни танлаб олдилар. Хусусан, зиёратчиларнинг тўғридан-тўғри рейслар орқали муқаддас даргоҳга тез етиб бориши учун «Flynas» авиакомпанияси танланди. Арзон авиачипта олишни истаган туроператорлар учун эса «Jazeera» авиакомпанияси хизмат кўрсатади. Қулайлик истаганлар учун дунёнинг етакчи авиакомпанияларидан бири «Turkish Airlines» танланди.

Астана, Алмати, Туркистон ва Ақтау шаҳарларидан Макка (Жидда) ва Медина шаҳарларига етиб бориш мумкин.


Сўнгги хабарлар