ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Қирғиз Республикаси Миллий фанлар академияси Сейсмология институтига таяниб хабар беришича, 28 март куни соат 04:42 да Қозоғистон ҳудудида МСК-64 шкаласи бўйича 5,5 магнитудали зилзила қайд этилган.
Зилзила ўчоғи Кўпуро-Бозор қишлоғидан 20 километр шимолда, Бишкекдан 133 километр жануби-ғарбда жойлашган.
“Зилзила Талас вилояти, Талас тумани, Кўпуро-Бозор қишлоғида 5 баллгача, Қора-Балта ва Бишкек шаҳарларида эса 4 балл атрофида сезилди”, – дейилади хабарда.
ҚР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан текширув ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Батафсил маълумот кейинроқ тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Қирғизистон чегарасида 5 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари 28 мартда Астана вақти билан 03:42 да қайд этилди.
Шунингдек, Жамбил вилоятида фавқулодда вазиятлар бўйича штаб ишламоқда.