Жинсиларнинг арзонлиги бўйича Қозоғистон дунёда 98 та мамлакат ичида 66-ўринни, эркаклар чарм бизнес пойафзали – 57-ўринни, кроссовкалар – 79-ўринни, ёзги кўйлаклар – 74-ўринни эгаллади.
“Дунёдаги энг арзон жинси шимлар Кенияда, эркаклар чарм пойафзаллари Непалда, кроссовкалар ва ёзги кўйлаклар Бангладешда сотилади, шу билан бирга, энг қиммат жинси шимлар, эркаклар чарм пойафзаллари ва кроссовкаларни Швейцария аҳолиси сотиб олади, ёзги кўйлаклар эса Аргентинада энг қиммат”, — дейилади тадқиқотда.
МДҲ мамлакатлари орасида жинси шимлар Ўзбекистонда, эркаклар чарм пойафзаллари Озарбайжонда, кроссовкалар ва либослар Украинада энг арзон ҳисобланади.
Энг қиммат жинси шимлар Қозоғистонда, эркаклар чарм пойафзали Молдовада, кроссовка ва кўйлаклар Озарбайжонда сотилади.