Қозоғистондаги илк автомобиль туннели ёзда қуриб битказилади
ASTANA. Kazinform – ҚР Транспорт вазири республика жанубидаги инфратузилма оъектларида олиб борилаётган қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Марат Қарабаевнинг Қизилўрда, Туркистон вилоятлари ва Чимкент шаҳрига хизмат сафари чоғида Шақпақ бобо довони орқали мамлакатдаги илк автомобиль туннели қурилишини якунлаш муддатлари маълум бўлди, дея хабар беради Каzinform агентлиги вазирлик матбуот хизматига таяниб.
Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
Туннел ҳайдовчиларга қишда Шақпақ бобо довонида қор остида қолиб кетмаслик имконини беради.
Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
– Жорий йилнинг ёз ойларида Шақпақ бобо довони орқали ўтадиган туннелни қуриб, фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бетон ва асфальт ётқизиш ишлари тўлиқ бажарилиб, ёритиш мосламалари ўрнатилди. Айни пайтда видеокузатув ўрнатиш ва газ қувурларини ётқизиш, вентиляция ва ёнғинга қарши ускуналарни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Йўл қўмитаси вакилларининг таъкидлашича, энг асосий ишлар бажарилди.
Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизматиФото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати
Марат Қарабаев республика аҳамиятига молик М-32 Самара-Чимкент автомобил йўлининг Қизилўрда-Саксовул қисмини кўздан кечирди. М-32 Самара – Чимкент автомобил йўлини реконструкция қилиш лойиҳасини амалга ошириш вазифасининг устуворлиги Давлат раҳбари томонидан ўтган йилнинг октябрь ойида Қизилўрда вилоятига амалий ташрифи чоғида белгилаб берилган эди. Қизилўрдадан Саксовулгача бўлган реконструкция қилиш режалаштирилган қисми 463 кмни ташкил этади.
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.