Парламент Мажилисида бўлиб ўтган парламент эшитувидан сўнг журналистлар вазирдан Қозоғистондаги энг ёмон ва сифатли йўллар ҳақида сўради.
«Маълумки, Нур-Султан – Бурабай, Нур-Султан – Қарағанди трассалари энг яхши автомагистраллардан биридир», – деди Қайрбек Ўскенбаев.
Вазирнинг таъкидлашича, Нур-Султан – Павлодар йўли участкасининг қурилиши тез орада якунланади.
«Мазкур участкада қурилиш ишлари якунлангач, у ҳам замонавий талабларга жавоб берадиган, энг сифатли йўллардан бирига айланади», - деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов