Қозоғистонда “Зўравонликсиз 16 кун” халқаро акцияси бошланди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонда “Зўравонликсиз 16 кун” халқаро акцияси бошланди. Акция Қозоғистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат бўйича миллий комиссия ҳамда Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги кўмагида ҳар йили 25 ноябрдан 10 декабрга қадар ўтказилади. Бу ҳақда ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати
Шундай қилиб, Қозоғистон ҳам глобал, ҳам миллий даражада ҳар қандай зўравонликни бартараф этишга ҳаракат қилди. Акциядан кўзланган асосий мақсад оиладаги зўравонликнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдан иборат.
Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати
Бугун акция доирасида Астана шаҳрида пойтахт олий таълим муассасалари ўртасида чемпионат бўлиб ўтди. Тадбир қоидаларига кўра, жамоалар гендер зўравонлиги мавзусидаги ишларни ҳал қилишда ижодий ёндашувни таклиф қилишлари керак.
Шу билан бирга, ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан зўравонлик турлари, унинг оқибатлари ва олдини олиш йўлларини аниқлаш бўйича фаол ахборот кампанияси бошланди. Акция доирасида аёллар учун ўзини ҳимоя қилиш бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилиб, зўравонликка қарши кураш мавзусида анжуманлар, давра суҳбатлари, бадиий чиқишлар ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.
Фото: ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда 2025 йилни гендер тенглиги йили деб эълон қилиш таклиф этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.