Унинг сўзларига кўра, бу борадаги ишлар Давлат раҳбари топшириғига биноан амалга оширилмоқда. Асосий мақсад - Қозоғистонда академик ва илмий марказ яратиш. Шу боис 40 та энг яхши хорижий университетлар Қозоғистонда ўз филиалларини очишга рози бўлди.
“Олдимизга учта мақсад қўйганмиз. Биринчиси: Қозоғистонни ушбу академик марказга айлантириш. Бу бизга нима беради? Бизга чет элдан талабалар келади. Бу йил Қозоғистонга 31 ярим минг хорижлик талаба келган. Бу бизнинг тарихий рекордимиз. Улар Хитой, Россия, Мўғулистон, Озарбайжон, Индонезия, Туркия, АҚШ, Германия, Жанубий Африка Республикаси, Нигериядан келдилар”, — дейди вазир Саясат Нурбек.
Айтиш жоизки, бу гал Британия, Америка, Хитой ва Россия университетлари нафақат қўш дипломли дуал дастурлар, балки тўлиқ ҳуқуқли кампусларни ҳам очишга келишмоқда.
Натижада 100 миллион долларга яқин сармоя жалб этилиши кутилмоқда.