«Қонунчиликка захира хизматини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар тайёрланмоқда. Фуқаролар ҳарбий хизматни ихтиёрийлик асосида ўзларининг асосий ишларини уйғунлаштирган ҳолда ўташи тахмин қилинмоқда», — деди Қозоғистон Республикаси мудофаа вазири ўринбосари Султан Камалетдинов.
Унга кўра, захирада бўлган аскарларни тайёрлаш яшаш жойи бўйича йилига икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатда ўтказилади.
– Қонунчилик даражасида таъминлангани захира ва ҳудудий мудофаа ҳарбий қисмларини қурол-яроғ ва ҳарбий техникани бошқариш кўникмасига эга, ўқитилган мутахассислар билан тўлдириш имконини беради, – деди С.Камалетдинов.
Муаллиф: Арайлим Мурат