Мамлакатда об-ҳаво беқарор бўлиши кутилмоқда. Ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин, кучли шамол эсади.
Қозоғистоннинг жанубида илиқ об-ҳаво сақланиб қолади. Шимолий ҳудудларда илиқ ва қуруқ кунлардан сўнг ҳаво сезиларли даражада совийди. Шунингдек, ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёмғир кузатилиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда.
Айни пайтда мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида об-ҳаво аста-секин барқарорлашади: ёмғирлар тўхтайди, ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.
Кундузи ҳаво ҳарорати шимолда сезиларли даражада пасайиб, 13… 20 °C, марказий ҳудудларда эса 15… 25 °C ни ташкил этади.
Ғарбда ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, 20… 30 °C гача етиши кутилмоқда.