“Атмосфера фронтларининг ўтиши муносабати билан республика ҳудудининг аксарият қисмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади, шамол кучаяди, дўл ёғиши мумкин. Фақат мамлакатнинг жанубида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Шимолий, шарқий ва марказий ҳудудларда кечаси ва эрталаб туман тушади. 19-20 август кунлари шимолий вилоятларда, 20 августда эса Қозоғистоннинг марказий қисмида кучли ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда”, — дейилади хабарда.
Ғарбий ҳудудларда кундузи ҳаво ҳарорати 30… 38°C гача кўтарилади, Манғистау вилоятининг айрим ҳудудларида эса 41°C гача етади.
Ақтўбе вилоятида кундузи ҳаво ҳарорати 27… 35°C гача, Қостанай вилоятида 20… 30°C гача бўлади.
Шимолий вилоятларда кундузи ҳаво ҳарорати 17… 22°C гача пасайиши кутилмоқда.
Мамлакатнинг марказий ва шарқий ҳудудларида кундузи ҳаво ҳарорати 18… 30°C гача пасаяди.
Қозоғистоннинг жанубида кундузи ҳаво ҳарорати 30… 37°C оралиғида бўлади.
Мамлакатнинг жануби-шарқида кундузи ҳаво ҳарорати 28… 35°C ни ташкил этади.