Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистон ҳудудида атмосферадаги об-ҳаво шароитини намлик катта бўлган жанубий циклон белгилайди, у билан бирга ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин, мамлакатнинг шимоли-ғарбида ва шимолида кучли ёмғир ёғиши мумкин. Дўл, довул ва кучли шамол эсиши ҳам кутилмоқда.
“Қозоғистон шимоли ва марказида иссиқликнинг босқичма-босқич пасайиши 18 28°C гача, шарқда 20 35°C гача, жанубда 23 33°C гача, жануби-шарқда 16 33°C гача кутилмоқда, ғарбда ва шимоли-ғарбида қисмида кескин ўзгаришлар кутилмайди”, - дея хабар беради “Қазгидромет”.