Қозоғистонда ёмғир, кучли шамол эсиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК Қозоғистонда 2025 йил 23-25 июнь кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinfrom агентлиги.

Фото: freepik

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, фаол циклонлар ва улар билан боғлиқ бўлган атмосфера фронтлари Қозоғистон ҳудудидан ўтишда давом этиб, беқарор об-ҳаво шароитини юзага келтирмоқда.

“Яқин кунларда мамлакатда ёмғир, кучли шамол эсиши ва момақалдироқ бўлиши кузатилади. Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, дўл ёғиши ва иссиқликнинг босқичма-босқич пасайиши кутилмоқда — термометрлар 20… 28°С гача, мамлакат шимолида 15… 23°С гача, жанубда 25… 33°C гача тушади”, — дейилади Қазгидромет хабарида.