ASTANА. Кazinform - Мамлакатда ёқилғи-мойлаш материалларининг чекланган нархини бекор қилиш нормаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда пойтахтда мамлакат иқтисодиётига бағишланган давра суҳбатида ҚР Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Марат Омаров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бунга Марказий Осиё минтақасида ёқилғи мувозанатининг бузилиши ва арзон нархлар туфайли Қозоғистондан бошқа давлатларга ёқилғи оқими сабаб бўлган.
“Чекланган нархдан воз кечиш тўғрисида қарор қабул қилинди, аммо бозорнинг асосий ўйинчилари билан бу масалани ишлаб чиқиш эътиборга олинди. Бунгача Petrosun компанияси бозорнинг деярли 50 фоизини қамраб олган. Бироқ бу актив “ҚазМунайГаз” таркибига қайтарилди. Ҳозир ёқилғи-мойлаш бозорининг 80 фоизи давлат назоратида”, — деди М.Омаров.
Унинг сўзларига кўра, бу давлат томонидан ёқилғи-мойлаш нархининг чекланган даражасини тартибга солишни қисқартириш бўйича муҳим қадамдир.
“Айни пайтда монополияга қарши қонунчилик бузилишининг олдини олиш учун йирик тармоқлар билан ишлаш механизмлари ишлаб чиқилмоқда. Умуман олганда, нархларни қатъий назорат қилишдан аста-секин воз кечган маъқул”, — деди агентлик раҳбари.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.