Қозоғистонда йилқилар сони 9,6 фоизга ошди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён Қозоғистонда йиқилар сони 9,6 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашукеев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Чорва моллари ва паррандалар сонининг кўпайиши кузатилмоқда. Масалан, қорамоллар 4,8 фоизга ўсиб, 8,8 миллионга етди, қўй ва эчкилар 2,6 фоизга, йилқилар 9,6 фоизга, паррандалар 4,4 фоизга кўпайди. Бундан ташқари, гўшт ишлаб чиқариш тирик вазнда 6 фоизга, сут ишлаб чиқариш эса 3,3 фоизга ошди», - деди вазир.

Бу ўсиш, ўз навбатида, озиқ-овқат ишлаб чиқаришга ижобий таъсир кўрсатди.

«Бу даврда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,8 фоизга ошди ва 1 триллион 421,2 миллиард тенгени ташкил этди. Шу билан бирга, шакар ишлаб чиқариш ҳажми - 3 баробар, қайта ишланган гуруч - 29,9%, сариёғ - 12,8%, дон маҳсулотлари - 12,6%, қишки сут маҳсулотлари - 4,5%, пишлоқ ва творог - 3%, ун - 1,5%, қайта ишланган сут - 0,9% ва ўсимлик ёғи - 0,5% га ошди», - деди Ербол Қарашукеев.

Унга кўра, январ-август ойларида қишлоқ хўжалигига асосий капитал қўйилмалари 43,2 фоизга ошиб, 427 миллиард тенгени ташкил этди.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар