Қозоғистонда йил охирига қадар 85 та мактаб қурилиши якунланади

ASTANА. Кazinform — “Халқ қурилиши” дастури доирасида бешта ҳудудда 21 та объект қурилади. Бу ҳақда бугун Таълим-маориф вазири Жулдиз Сулейменова Қурултойдаги Ҳукумат соатида маълум қилди.

Фото: Ақмола вилояти ҳокими

— Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан 460 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган 217 та “Келажак мактаблари” қурилди. Улардан 84 таси қишлоқ жойларда жойлашган. Миллий лойиҳа 12 та эскирган ва 54 та уч сменали мактаб муаммосини тубдан ҳал қилди. Сўнгги 7 йил ичида мамлакатда 1342 та мактаб қурилди, 5 мингдан ортиқ қишлоқ мактаблари таъмирланди ва 7 мингдан ортиқ замонавий фан хоналари очилди. Ҳозирда 59,3 минг ўқувчини қабул қилишга мўлжалланган 101 та мактаб қурилмоқда, улардан 85 таси шу йил, қолган 16 таси эса 2027 йилда қуриб битказилади. Шуни таъкидламоқчиманки, қурилаётган мактабларнинг 56 таси қишлоқ жойларда жойлашган, — деди Жулдиз Сулейменова.

Унинг сўзларига кўра, Президентнинг шу йилги Мурожаатномасидаги топшириқларга мувофиқ, "Халқ қурилиши" дастури доирасида бешта ҳудудда 21 та таълим муассасаси қурилиши кўзда тутилган. Мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш давом этмоқда. 2026 йилда 1688 та замонавий фан хоналари жиҳозларини сотиб олиш режалаштирилган. Бугунги кунда 1375 та фан хоналари жиҳозлари сотиб олинди.

— 178 та мактаб капитал таъмирланмоқда, улардан 91 таси қишлоқ мактаблари. Бугунги кунда 133 та мактабда таъмирлаш ишлари якунланди, -— деди вазир.

Эслатиб ўтамиз,  Давлат раҳбарининг топшириқларини амалга ошириш доирасида мамлакат ҳудудларида транспорт, муҳандислик, саноат ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича ишлар давом этмоқда.