Қозоғистонда йил бошидан бери 50 дан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилган

ASTANA. Kazinform - ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раиси Сархат Сағинтаевна Бейсенова кўпчилик юқумли касалликлар бўйича эпидемиологик вазият барқарор эканлигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги.

Фото: freepik

Унинг сўзларига кўра, қозоғистонликлар орасида 16 ҳил юқумли касалликлар, жумладан: вабо, дифтерия, полиомиелит, тиф, паратиф, қутуриш каби касалликлар қайд этилмаган.

“40 та инфекция, жумладан, коронавирус инфекцияси юктириш — 5,7 баробар, лептоспироз — 2,5 баробар, куйдирги — 46,5 фоиз, Конго-Қрим геморрагик иситмаси — 40,6 фоизга, скарлатина — 39 фоизга, бруцеллёз - 19,5 фоизга, эхинококкоз - 15,2 фоизга, қизамиқ – 6,3 фоизга камайишига эришилди”, — деди Сархат Бейсенова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда.

Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси раисининг қўшимча қилишича, Қозоғистонда 2025 йил 1 январдан буён 51 та коронавирус инфекцияси қайд этилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 баравар кам.